Хорижий сайёҳлар Қозоғистонда тўрт кун қолади

Хорижий сайёҳлар Қозоғистонда тўрт кун қолади

Қозоғистонга келган хорижлик туристлар ўртача тўрт кун қолади. Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Ҳиндистон фуқаролари кўпинча мўлжаллаган ишларини 96 соатда тугатади. Ўзбекистонликлар эса одатда 10 кун саёҳат қилади. Россиялик туристлар олти кеча-кундуз, беларуссияликлар беш кун, хитойликлар 3,5 кун бўлади. Жорий йилнинг ёзида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч марта кўп хорижлик саёҳатчилар ташриф буюрди.

Нуртас Байларов, туризм саноати қўмитаси тизимли чора-тадбирларни рўёбга чиқариш  қўмитаси бошқармаси бош эксперти:

- «Е-Qonaq» тизими бир қанча вазифани бажаради. Улар қаторида мамлакатга кириб келган сайёҳлар оқимини назорат ва таҳлил қилиш, улар қўнган жойлар рўйхатини тузиш ва бошқалар кўзда тутилган. Асосий мақсад – туристларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва шаффофлигини ошириш, Қозоғистон иммиграция қонунчилигига риоя этилишига эришиш. Тизимда 3 минг 214 та тадбиркорлик субъекти мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси