Қозоғистон Қуролли кучларининг еттинчи тинчликпарвар контингенти Ливандаги ўз миссиясини якунлади. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги маълум қилган. Мамлакатимиз ҳарбийлари ярим йил давомида пиёда ва мобиль патрулликда бўлди, базаларни қўриқлади, блокпостлар ишини ташкил этишда қатнашди. Саккизинчи тинчликпарвар контингент ҳарбий хизматчилари улар билан ўрин алмашди. Аскарлар «Шарқ» секторида ҳинд батальони таркибида ўз вазифасини амалга оширади. Эслатамиз, қозоғистонликлар 2014 йилдан бери 45 кишилик ҳарбий кузатувчи ва штаб офицерлари таркибида Саҳрои Кабир ғарбида, Кот-д-Ивуар, Ливанда БМТ миссиясини бажариб келяпти. 2018 йилдан бошлаб эса 520 нафар ҳарбий хизматчи Ливандаги тинчликпарвар бўлинма таркибида хизмат қилмоқда.
Хуршида Абдуллаева таржимаси