«Қозоғистон халқига» фондининг бутун фаолияти шаффоф бўлади. Бу ҳақда жамғарма раҳбари Бўлат Жамишев маълум қилди. Бошқарув раиси фонд қайси даромадлардан шакллантирилишига изоҳ берди ва қозоғистонликларнинг «соядаги» маблағлари жамғармага ўтказилиши борасидаги афсонани рад этди.
Бўлат Жамишев, «Қозоғистон халқига» фонди бошқарув раиси:
- Мен «буни даромадини яширадиганлар тўлаши керак, «соядаги» маблағлар фондга тушиши керак», сингари гапларни эшитяпман. Ўйлайманки, бу фикр мутлақо нотўғри. Чунки «нотоза» пул эвазига тузилган фонд билан ҳеч бир халқаро ташкилот ҳамкорлик қилмайди. Бундай жамғармани тузган корхоналар билан Ғарб компаниялари ишламайди. Шу боис, фонд тузишда ноқонуний маблағлардан фойдаланадиган компаниялар билан ишлаш мумкин эмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси