Қозоғистонда янгиланган IT-AIEL лойиҳаси старт олди

Қозоғистонда янгиланган IT-AIEL лойиҳаси старт олди

Қозоғистонда IT-Aiel бепул таълим лойиҳасининг янги мавсуми бошланади. Эслатамиз, рақамли малакаларни оширишга ёрдам берувчи дастур кўп болалаи оналар, декрет отпускига чиққанлар ва қишлоқ ёшларига мўлжалланган, Таълим 3 ой давом этади. Унда онлайн-машғулотлар ҳам, минтақаларда ўтказиладиган сессиялар ҳам кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа 2023 йилдан буён давом этяпти, шу давр ичида 21 минг нафардан зиёд қозоғистонлик билим олишга улгурди. Ўтган йили курсларни тугатган аёллар сони 4,5 минг нафарни ташкил қилди, уларнинг учдан бир қисми таълимдан сўнг ўз ишини очди. Жорий йилда дастур янгиланди. Унда 3 та таълим блоки бор. Биринчиси СИ воситалари ёрдамида молиявий саводхонликни оширишга мўлжалланган. Қатнашчилар солиқ ҳисобини юритишни, ўз-ўзини иш билан таъминловчи сифатида меҳнат қилишни, малакалари учун даромад топишни ўрганади. Яна бир блок электрон тижоратга мўлжалланган. Қатнашчилар онлайн-сотувларни, маркетплейсларни йўлга қўйишни ўргатишади. Учинчи блокдагилар рақамли малакаларни ривожлантириш, СИ ёрдамида мобил иловалар ёзишни, AI-технологиялар асосида видеоконтент яратишни ўрганади.

Азиза Шужеева, Technowomen нодавлат ташкилоти бошқаруви раиси:

- Биз яна иккита касбни ўргатяпмиз. Вайп-кодингда рақамли майдончалар, сунъий интеллект ёрдамида мобил иловалар, сайтлар, рақамли маҳсулотлар яратишни ўргатамиз. Иккинчиси – AI видео-креэйтер. Ҳозир бизда сунъий интеллект ёрдамида ясалган роликлар оммалашиб кетди, биз шундай роликларни қандай ясашни ўргатамиз. Бу нарса ўз ижобидан даромад олаётган шахслар, масалан, рақамли маркетинг, СММ-мутахассислар, журналистлар, ўқитувчилар учун ҳам фойдали.

Абдумалик Сарманов таржимаси