Қозоғистонликлар Польша орқали эвакуация қилинади

Қозоғистонликлар Польша орқали эвакуация қилинади

Украинада бўлиб турган қозоғистонликлар репатриацион рейс орқали юртга келтирилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинган. Миллий авиаташувчи махсус парвозни амалга оширади. Режага кўра, ҳаво тадбири 25-26 февраль кунлари Польшанинг Катовице шаҳри орқали ташкил этилади. Қозоғистон фуқаролари учун украин-поляк чегарасидан аэропортга қадар визасиз «яшил йўлак» яратиб берилади. Барча юртдошларимиздан имкониятга кўра Львовдаги Қозоғистон фахрий консуллигига келиб туриш сўралган. Қўшимча маълумот учун қайноқ линия рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Қозоғистон Республикасининг Фахрий консуллиги қайноқ линия рақами: +38 (032) 240-36-70, +38 (067) 989-28-19

Air Astana қайноқ линия рақами: +38 (050) 051-11-17, +38 (050) 981-54-49

Хуршида Абдуллаева таржимаси