Астанада Хитой ва Марказий Осиё талабалари танлови ўтказиляпти

Астанада Хитой ва Марказий Осиё талабалари танлови ўтказиляпти

Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитой талабалари Астанада бўлиб ўтаётган инновациялар танловида қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли ечимлар, агротадбиркорлик ва туризмни ривожлантириш учун технологиялар, биология ва бошқа фанлар бўйича ноу-хаулар тақдим этди. Мазкур Марказий Осиё босқичи ғолиблари танловнинг финал босқичида Осмон ости мамлакатига йўл олади. ХХР Ҳукумати 10 йилдан буён ёшлар ўртасида шундай танловлар ташкил қилади. Анъанага кўра, ғолибларга лойиҳасини ишга тушириш ва бозорга чиқиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, Қозоқ агротехник тадқиқот университетида танлов доирасида «Хитой — Марказий Осиё» ёшлар лагери очилди. У битта майдончада 100 нафардан зиёд олимни бирлаштирди. Таъкидлаш лозимки, тадбир келаси ҳафтада Астанада бошланадиган «Марказий Осиё — Хитой» саммити доирасида ўтказиляпти.  

Жанна Абулхаирова, С. Сейфуллин номли Қозоқ агротехник тадқиқот университети Фан ва инновациялар департаменти директори: 

- Талабаларимиз ўз стартапларини муносиб намоён қиляпти, тақдим этяпти. Хитой, Осиё талабалари билан қандайдир коллаборациялар юзага келишига умид қиламиз. Стартапларимиз халқаро даражага чиқса ажаб эмас. Хитой ва бошқа давлатлар билан халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантиряпмиз. Масалан, бизнинг Қозоғистон — Хитой қўшма лабораториямиз бор. 

Абдумалик Сарманов таржимаси