Astana IT University CyberLab ташкилотида сунъий интеллект ёрдмида рақамли таҳдидларни аниқлаш функцияси ишга
тушди. Таълим даргоҳида
маълум қилишларича, ахборот технологиялари ривожланиши
ортидан кибератакаларнинг
янги турлари пайдо бўляпти. Лабораторияда талабалар «оқ хакинг» - тизимни синдиришнинг легал тарзи малакаларини ўрганади. Масалан, «ақлли шаҳар», банк,
транспорт ва бошқа ҳаётий муҳим секторлардаги заиф нуқталарни аниқлаш, сўнгра уларни
кучайтириш учун мазкур хизматдан
фойдаланилади. Янги майдонча
мутахассислар киберхавфсизликнинг
асосий вазифалалрини ҳал қилиш малакасига эга бўлишига ёрдамлашади.
Андрей Белощицкий, Astana It University фан ва нновациялар проректори:
– Биз TSARKA билан бирга киберполигон яратдик. Бунда кўзда тутилган асосий мақсад: янги ҳимоя тизимларини синовдан ўтказиш, ҳужумларга бардош бериш қувватини ошириш, «ақлли шаҳар» инфратузилмаларига ҳеч ким бузиб кира олмаслигини таъминлаш. Киберполигон вазиятни моделлаштиради, заиф нуқталарни аниқлайди, ахборот сизиб чиқишига қарши курашишга мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

