Қозоғистоннинг илмий журнали Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб жаҳоннинг энг йирик нашр марказларидан бири – «Elsevier»да чоп этила бошлади. Компания мамлакатимиз даврий нашрини ўз базасига киритиш ва электрон версиясини чоп этиш таклифи билан чиқди. Экспертлар таъкидлашича, бу майдончада чоп этилиши Қозоғистондаги илмий тадқиқотлар дунё миқёсида қизиқиш уйғотаётганини кўрсатади. Шуни ҳам айтиш керакки, журналда ядро физикаси, муқобил ва водород энергетикаси, юқори қувват физикаси бўйича материаллар чоп этилади. Таъкидлаш лозимки, мақолаларнинг ҳар бири халқаро «Scopus» базасидан ўрин олади.
Қайрат Кутербеков, журнал бош муҳаррири, Л.Н. Гумилёв номли Евроосиё Миллий университети «Евроосиё физика-энергетика тадқиқотлари ва илмталаб технологиялар институти» илмий тадқиқот институти директори:
– Нега Elsevier бизни танлади? Чунки Қозоғистонда физика, математика бўйича кўплаб журналлар чоп этилади. Ўзингизга маълум, бизнинг математикага оид журналимиз иқтибослар келтирилиши бўйича жуда юқори ўринда. Жуда яхши таҳририятимиз бор. Унга жаҳон миқёсидаги кўплаб олимлар киради. Турли давлатлардан ном қозонган илм дарғалари таклиф этилган. Elsevierда чоп этилиши журналнуфузини юқори кўтариши билан бирга, Қозоғистон илмий ҳамжамияти юқори баҳоланишини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.