Қозоғистонда Дўмбира куни нишонланади

Қозоғистонда Дўмбира куни нишонланади

У июль ойининг биринчи якшанбасига тўғри келади ва бу йил 2 июлда байрам қилинади. Астанада ҳам қатор тадбирлар режалаштирилган. Шаҳар аҳли ва меҳмонлари учта унутилмас воқеада қатнаша олади. Байрам тадбирларида «Ўтрор сози» халқ чолғу асбоблари, фольклор-этнография оркестри ва Алматидан Қурманғази номли қозоқ миллий халқ чолғу асбоблари оркестри иштирок этади. Эслатамиз, Дўмбира куни 2018 йилда миллий ўзига хослик ва маданиятни сақлаб қолиш ҳамда қайта тиклаш мақсадида таъсис этилганди. У ҳар йили июлнинг биринчи якшанбасида нишонланиши белгиланган.

Биржан Али, Қурманғази номли оркестр дўмбирачиси:

Бир неча йилдан буён мамлакатда дўмбира куни байрам қилинади. Улкан тантаналар ташкил этилади. Бу эса бизни қувонтирмай қолмайди. Менимча, шу тариқа биз миллий чолғу асбобимизга ҳурмат кўрсатамиз, бошқаларнинг дўмбирага қизиқишини орттирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси