Жорий йилда Қозоғистонда шоир Султанмахмут Тўрайғировнинг 130 йиллиги нишонланмоқда. Юбилей шарафига адибнинг ватани Павлодар вилоятида байрам тадбири ўтказилди. Этноовул ўрнатилди, айтишув, адабий ўқишлар, ХХ аср қозоқ адабиётининг ёрқин вакили қолдирган тўла асарлар тўплами намойиш этилган кўргазма ташкил қилинди. Таъкидлаш лозимки, Султанмахмут Тўрайғиров атиги 27 ёшида вафот этган, лекин шу қисқа умри давомида кўплаб салмоқли асарлар яратган, қозоқ маданияти тарихида фахрий ўрин эгаллаб улгурган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.