ATP 250 Almaty Open халқаро турнирида кўплаб «юлдуз»лар қатнашади

ATP 250 Almaty Open халқаро турнирида кўплаб «юлдуз»лар қатнашади

Алматида ATP 250 Almaty Open халқаро теннис турнири бошланди. У 20 октябргача давом этади. Мусобақалар очилишида машҳур ижрочи Димаш Қудайберген санъатини кўрсатди. Кенг кўламли беллашувларда жаҳон рейтингининг илғор 30 лигидаги спортчилар қатнашади. Улар қаторида америкалик Фрэнсис Тьяфу ва Себастьян Корда, чилилик Алехандро Табило, француз Артюр Фис ва бошқалар бор. Александр Бублик, Александр Шевченко, Михаил Кукушкин, Бейбит Жуқаев, Денис Евсеев Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси