Алматида тўғизқумалақ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Алматида тўғизқумалақ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Қозоғистонда ўқувчилар ўртасида тўғизқумалақ бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Алматида дунёнинг 17 давлатидан келган 150 нафар ёш спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Ўқувчилар рапид ва блиц шаклида беллашади. Қадимий номадлар ўйини бўйича мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 8 миллион тенге. Таъкидлаш лозимки, тўғизқумалақ  келаси йили Қозоғистонда ўтказиладиган Умумжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастурига киритилган.

 

Алихан Байменов, Тўғизқумалақ бутунжаҳон федерацияси президенти:

- Тўғизқумалақ  сўнгги йилларда фаол ривожланди. Ҳозирда дунёнинг 30 давлатида ушбу спорт туридан беллашувлар ўтказилади. У ЮНЕСКО Инсоният маданий мероси рўйхатига киритилган. Тўғизқумалақни ривожлантириш, унинг тарқалган ҳудудини кенгайтириш бизнинг фарзандлик бурчимиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.