Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллиги кенг нишонланади

Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллиги кенг нишонланади

Жорий йилда қозоқ олими, тилшунос ва адабиётшунос Ахмет Байтурсинов таваллудига 150 йил тўлади. Франция пойтахтида, Туркиянинг Истамбул шаҳрида шоир юбилейига бағишланган тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, ЮНЕСКО шафелигидаги тадбирлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтади. Энг йирик тадбирлардан бири - Халқаро конгресс Туркистонда ташкил этилади. Бундан ташқари, олим дунёга келган маскан - Қўстанай вилоятида йирик инфратузилмавий ҳамда маданий лойиҳалар амалга оширилади.

Ерлан Карин, Қозоғистон Республикаси Давлат котиби:

- Ахмет Байтурсинули ёрқин тарихий шахс, давлат арбоби, олим, маърифатпарвар. Ахмет Байтурсинули яшаган давр билан бугунги Мустақиллик даврини миллий ўзига хосликни сақлаган ҳолда замонавий қадриятларни ривожлантиришдек умумий мақсад боғлаб туради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси