Қозоғистон ўқувчилари ўтган ўқув йили мобайнида халқаро олимпиадаларда турли даражадаги 600 дан зиёд медаль олишга муваффақ бўлди. Бу эса мамлакатимиздан юқори даражадаги беллашувларга борган ҳар икки қатнашчидан бири заковат синовлари совриндори бўлганини кўрсатади. Қозоғистон терма жамоаси жами 118 олтин, 201 кумуш ва 284 бронза медаль олди. Ўтган ўқув йили давомида Қозоғистон таълим даргоҳлари ўқувчилари 12 халқаро олимпиада ва илмий беллашувларда қатнашди.
Нурлан Жумагелды, «Дарин» Республика илмий-амалий маркази директори ўринбосари:
– Ўтган ўқув йилининг яна бир ютуғи – First Championship робототехника бўйича халқаро чемпионатлардаги муваффақиятлар бўлди. Бундан ташқари, миллий терма жамоалар Сингапур, АҚШ, Кипр ва Хитойда юксак мукофотларга ноил бўлди. Америкадаги Regeneron ISEF-2024 танлови натижасида болаларимиз 100 фоизли натижа кўрсатди ва 4 та медаль олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.