Қозоғистон Президенти Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. У Астанага иш сафари билан келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик руҳидаги икки томонлама ҳамкорлик фаол ривожланаётганини тилга олди. Олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот, икки давлат ҳукуматлари ва парламентлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик бунга ёрдам беряпти. Суҳбатдошлар Россия Президентининг Қозоғистонга ташрифини муҳокама қилишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.