Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуасининг лойиҳаси – «Солномадан келажакка» минтақалар бўйлаб саёҳатида давом этмоқда. Навбатдаги намойиш яқиндагина Уральскда бўлиб ўтди. Томошабинларга «Арал» ва «Серт» ҳужжатли фильмлари тақдим этилди. Биринчи картина балиқчи Кунтуған Турғинбаев ҳақида ҳикоя қилади, унинг тақдири орқали Оролбўйи одамлари ҳаёти очиб берилади. «Серт» фильми 2024 йилда рўй берган улкан баҳорги сув тошқинларининг оқибатларини енгишга бағишланган, мамлакат бу фалокат билан қандай курашгани кўрсатиб берилади. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуасининг «Солномадан келажакка» лойиҳаси минтақалардаги аҳолига мустақил Қозоғистон тарихидаги муҳим воқеалар, қизиқарли тақдири юрт ҳаётида ўз аксини топган одамлар тўғрисидаги ҳужжатли асарлар билан танишиш имкониятини беради.
Алихан Есқазиев, Уральск шаҳридан:
– Фильм менга қаттиқ
таъсир қилди. Ўша пайтларда мен сув тошқинидан жабрланганлар билан бирга эдим, имконим
борича уларга ёрдам беришга тиришганман. Мамлакатимиз
Президенти бизнинг Қаратўбе туманига келганди. У ўшанда жабр кўрганларга барча
зарур ёрдам кўрсатилишини ваъда берганди. Бу ваъдалар бажарилди. Ҳужжатли
фильмни томоша қилгач, менда ўша туйғулар яна уйғонди. Ўша пайтда юз берган
воқеаларни қайта ҳис қилгандай бўлдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

