Павлодарнинг «Майдан жўли» изтопарлар отряди янги экспедицияга йўл олди. Беларусь ва Россияга жами учта сафар режалаштирилган. Павлодарликлар уруш йилларида
бедарак йўқолган қозоғистонлик солдатларни ахтариш ниятида. Тарихда биринчи марта ҳаракат қатнашчилари 1945 йил август ойида совет - япон уруши доирасида ўтказилган Куриль десант амалиёти юз берган ҳудудлар
бўйлаб ҳаракатланади. Ўшанда совет қўшинлари Шумшу оролига кириб борганди. Экспедициянинг энг муҳим миссияларидан яна бири: улар Беларуснинг Могилёв вилоятидаги аскар Раҳман Жайбўсинов дафн этилган биродарлик қабристонига қозоқ заминидан
бир кафт тупроқ ташлайди.
Ақилзада Кенжебаева,
Рахман Жайбўсиновнинг невараси:
- Онам аллақачон қазо қилган, лекин у бобом дафн
этилган жойни топишни орзу қилар эди. Биз қидирув тизими ёрдамида бир неча йил
аввал унинг дафн этилган жойини аниқладик. Мен Қозоғистон тупроғини бобом Рахман
Жайбўсинов дафн этилган бипрдарлик қабристонига етказишларини илтимос қилдим.
Александр Шитов, командир поискового отряда «майдан жолы»:
- 15 йиллик фаолият давомида 231 нафар совет солдат ва офицерлари жойи аниқланди. Қозоғистонликлар шарафига
кўплаб, 20 тадан зиёд
ёдгорликлар ўрнатилди. 26 та Қозоғистонда туғилиб ўсган Совет Иттифоқи қаҳрамонларига бюстлар, мемориаллар қўйилди. Жорий йилда Беларусь Республикасидаги 8-мактабга Совет Иттифоқи қаҳрамони Михаил Максимович Катаев номи
берилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

