Астанада
WorldSkills Kazakhstan -2025 ўнинчи республика чемпионати старт олди. Келгуси
уч кун ичида пойтахт энг йирик касбий маҳорат майдончасига айланади. Анжуманга мамлакатнинг
барча минтақаларидан 800 нафар танлов қатнашчиси ҳамда 700 нафардан зиёд
эксперт келди. Танловда мамлакат коллежларининг техник ва ишчи касблари бўйича
энг яхши талабалари қатнашади. Чемпионат доирасида беллашувлар ўтказиладиган
малакалар сони 30 тадан 45 тагача кенгайди. Тадбир Ишчи касблари йили доирасида
ўтказилади. Қатнашчилар ахборот технологиялари, сервис, қурилиш, транспорт ва
техник ихтисослар бўйича малакасини намойиш қилади. Биринчи марта
локомотив машинисти ва IT-ишланмаси бўйича энг кучлилар аниқланади. Маориф
вазирлигида маълум қилишларича, технологик тараққиёт ва сунъий интеллект
элементларига устуворлик берилади. Таъкидлаш
лозимки, миллий босқичда фақат минтақа чемпионатлари ғолиблари қатнашади.
Республика чемпионатлари Шанхайда ўтказиладиган WorldSkills - 2026 жаҳон
биринчилигида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлади.
Асет Муханбетов, Қозоғистон
Республикаси Маориф вазирлиги Техник ва касб таълими департаменти директори:
- Умуман
олганда, Ишчи касблар йили доирасида барча йўналишлар, шу жумладан, ишчи
касблари классификаторларини янгилаш бўйича катта ишлар амалга оширилди. IT
йўналишидаги янги касблар классификатордан жой олди. Шу жумладан, сунъий
интеллектни рвожлантиришни коллежлар классификаторига сунъий идрок бўйича
техник ихтисосини киритиш орқали амалга оширяпмиз. Яъни, бу одам иш
жараёнларини автоматлаштириш ва уларга сунъий интеллект элементларини киритиш
билан шуғулланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

