Астанада VI Саммит давом этяпти

Астанада VI Саммит давом этяпти

Транспорт йўлаклари, молиявий ҳамкорлик, экология, озиқ-овқат хавфсизлиги, таълим. Қосим-Жўмарт Тўқаев Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитда устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари 2024 йилда Астанада Экология муаммолари бўйича юқори даражали конференция ўтказишни таклиф қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилот доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи механизм яратиш зарурлигини алоҳида тилга олди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Астанада ишлаб турган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотининг ОЎҲИЧК билан ҳамкорлик қилиши муҳим масала. Мамлакатларимиз қишлоқ хўжалик салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, биз муҳтож мамлакатларга озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўра олган бўлардик.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш видеомурожаатида VI саммит иштирокчиларини минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда ишонч ва ҳамкорлик заифлашиб болрмоқда, геосиёсий таранглик, зиддиятлар ортмоқда.

Антониу Гутерриш, генеральный секретарь ООН:

- Барча миз тинч ва обод Осиё мавжудлигидан ютамиз. Ҳамкорлигимиз, биргаликда умумий мақсадлар – барқарор ривожланир, инсон ҳуқуқларини илгари сураётганимиз, тинчлик ва барқарорлик, кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаётганимиз учун миннатдорман. Биргаликда давр синовларини енгиб ўтайлик, Осиё ва жаҳонга яхшироқ келажак яратайлик.

Асрлар давомида Осиё қитъаси цивилизациялар тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Бугунги кунда минтақада захиралар етарли. Жаҳоннинг энг йирик 30 шаҳридан 20 таси шу ерда жойлашган. 2030 йилга бориб 30 триллион долларга етадиган истеъмолнинг кўп қисми Осиё ўртаҳолларига насиб этади. Минтақанинг келажаги мулоқотни кенгайтиришга боғлиқ. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, ОЎҲИЧКни тўлақонли халқаро ташкилотга айлантириш вақти етди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Бугун ОЎҲИЧК жамғармаси таъсис этилади. Бундан мақсад – ОЎҲИЧК лойиҳаларини танлаб олиш механизмини яратиш ва уларни рўёбга чиқариш учун кўнгилли маблағларни йиғишдан иборат. Сафимиз кенгаймоқда. Бугун Туркманистон кузатувчи сифатида ишимизда қатнашяпти. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Жанубий Шарқий Осиё давлатлари ҳамжамияти - (АСЕАН) билан ҳамкорлик ўрнатиш қарори маъқулланди.

Саммитда маълум қилинишича, ташкилотга Қувайт ҳам қўшилди. Шу тариқа, аъзолар сони 28 га етди. Эслатамиз, 1999 йилда ОЎҲИЧКда 15 давлат бўлган.

Абдумалик Сарманов таржимаси