Иордания билан ҳамкорлик уфқлари муҳокама қилинди

Иордания билан ҳамкорлик уфқлари муҳокама қилинди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Аммондаги Ал-Ҳусайния саройида бўлди. Бу ерда Қозоғистон Президентини кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Эслатамиз, Давлат раҳбари  расмий ташриф билан Иорданияда бўлиб турибди. Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қирол Абдалла II бин ал-Ҳусайн ва Меросхўр шаҳзода Ал-Ҳусайн қарши олди. Юксак мартабали меҳмон шарафига сарой олдидаги майдонда фахрий қоровуллар саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Қозоғистон ва Иордания давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул ротаси бошлиғининг рапортидан сўнг давлат раҳбарлари музокаралар залига йўл олди. Томонлар савдо, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм, энергетика, рақамлаштириш ва фармацевтика каби асосий секторларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси