Атирауда дронлар экологик вазиятни назорат қилади

Атирауда дронлар экологик вазиятни назорат қилади

Атирау минтақасида экологик вазият дронлар ёрдамида назорат қилинади. Авиация мутахассислари Амир Мейрамғалиев ва Нурсултан Турсин дрон ёрдамида тошқин, резерватларда ёнғин, қушларнинг тўсатдан қирилиши каби ҳолатларни аниқловчи ускуна ясашди. У 4 соатгача парвоз қила олади, 140 километргача учади.

Нурсултан Турсинов, лойиҳа муаллифи:

- Биз чиқарган аппарат ҳозир синаляпти. Иш бера бошлагани билан, қатор жиҳатларини тест қилиш зарур. Заиф жойларини аниқлаймиз. Сўнг сертификат олишга ҳам вақт керак.

Ҳозирча учувчисиз аппаратнинг ўнтадан зиёд варианти ясалди. Янги техника бир қанча вазифалалрни бажарди. Муаллифлар юқори қувватга эга мультиротор дрон ишлаб чиқариш, санавиация соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиш ниятида.

Амир Мейрамғалиев, лойиҳа етакчиси:

- Бу лойиҳаларнинг ҳар бири жамият учун муҳим, айниқса, минтақамизга керак. қатор муаммоларни бартараф этади. Улар қаторида бинонинг юқори қаватларида юз берган ёнғинни ўчириш учун ишлатиладиган ҳам бор. Лекин ҳар бири билан алоҳида шуғулланиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси