Бугун Астанада
Туркий давлатлар ташкилотининг 10-юбилей саммити ташкил қилинди. Давлат
етакчиси йиғилишда қатнашиш учун Қозоғистонга – туркий халқларнинг асл ватанига
ташриф буюрган меҳмонларни илиқ кутиб олди. Президент биринчи навбатда
Қозоғистон ташаббуси билан тузилган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгаши
глобал давлатлар билан тенг асосда ҳамкорлик қилаётган тўлақонли халқаро
ташкилотга айланганига этибор қаратди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– «Турк дунёси
истиқболлари – 2040» деб номланган ҳужжат тасдиқланди. Энг муҳими, биз қардош
халқларнинг бирлигини мустаҳкамладик. Бутун дунёга умумий қадриятларимизни
эъзозлашимизни кўрсатиб бердик.
Қозоғистон ТДТда «TURKTIME!» шиори остида раислик қилади.
Бу аббревиатура асосий эътибор бериш зарур бўлган 8 та устуворликнинг илк
ҳарфларидан иборат. Улар қаторида ислоҳотлар, инвестициялар, медиация ва
унификация ҳам бор. Қозоғистон Президенти иштирокчи давлатлар стандартларини
ягона тизимга келтиришга чақирди. Натижада, эркин товар экспортига йўл очилади,
товар айланмасини бир ярим марта оширади. Эслатамиз, жорий йилда ўзаро савдо 22
миллиард долларга тенг бўлди. Туркийлар инвестиция жамғармаси сармоя бериши
мумкин. Астана эса туркий дунёнинг молиявий марказига айланади. Бу ташаббусни
ташкилотнинг барча аъзолари қўллаб-қувватлади. Ташкилотнинг ўзида ҳам
ўзгаришлар юз беради.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Сўнгги даврда
ташкилотимизга халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг қизиқиши ортди. Биз
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига кузатувчи мақомини бериш ташаббусини
қўллаб-қувватлаймиз. Бундан ташқари, Озиқ-овқат хавфсизлиги Ислом ташкилоти
билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этаман.
Давлат раҳбари
фикрича, беқарор халқаро вазиятда туркий халқлар бирлигини мустаҳкамлаш зарур.
Қосим-Жўмарт Тўқаев жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш тўғрисида шартнома
имзолашни таклиф қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев медиациянинг ролини ошириш
долзарблигини тилга олди. Ва Қозоғистон Фаластин халқига 1 миллион доллар
миқдорида гуманитар ёрдам жўнатишини билдирди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз барча
зиддиятларни фақат тинч музокаралар ва дипломатик мулоқот орқали ҳал қилишга
чақирамиз. Мамлакатлар ҳудудий яхлитлиги ва уларнинг ички ишларига аралашмаслик
биз учун асосий устуворликларга киради. Бирлашган Миллатлар ташкилоти
Хавфсизлик кенгаши резолюциялари сўзсиз бажарилиши, халқаро ҳуқуқ меъёрларига
риоя қилиниши зарур.
Саммит якунларига
кўра Астана Акти, Декларация, Транспорт алоқасини рўёбга чиқариш бўйича йўл
харитаси ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди. Ташкилотнинг навбатдаги йиғилиши 2024
йил Қирғизистонда ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.