Грузия
Қозоғистоннинг
Кавказ минтақасидаги
ишончли ҳамкори. Мамлакатларни дўстли ва тарихий умумийлик ришталари
маҳкам боғлаб турибди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан суҳбатда давлатларнинг турли, шу жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, давлат органлари даражаларидаги самарали тиғиз ўзаро алоқаларини
ҳам таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида Грузия бош вазири Қозоғистон у янги лавозимни эгаллаганидан кейин ташриф буюрган дастлабки
давлатлардан эканлигини тилга олди. Ираклий
Кобахидзе Грузия Қозоғистон билан
турли, шу жумладан, кўптомонлама форматларда самарали алоқаларини ривожлантириш ниятида
эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Суҳбатдошлар Транскаспий Халқаро транспорт йўналиши бўйлаб ҳаракатни фаоллаштириш, йўлакнинг
транзит инфратузилмасини модернизация қилиш ҳақида фикр алмашди.
Ираклий Кобахидзе Қозоғистон Президентини
Грузияга
таклиф қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

