Жаҳон ва анъанавий
эътиқодлар етакчилари VIII съезди арафасида Қозоғистон миллий музейида «Жаҳон
диний анъаналарининг бебаҳо хазинаси» кўргазмаси очилди. Унда 86 та қимматли
экспонат: муқаддас китоблар нусхалари, дунё динлари: ислом, насронийлик,
яҳудийлик, буддавийликка оид асори-атиқалар ва турли буюмлар қўйилган.
Ташкилотчилар таъкидлашича, кўргазма инсониятнинг бой маънавий мероси, асрлар
оша етиб келган дурдоналар, муқаддас матнлар, маросимлар, урф-одатларга
йўғрилган инсонийлик, санъат ва фалсафани намойиш этади.
Бахитжан
Есбергенов, Дин ва конфессиялар мулоқоти халқаро маркази раиси ўринбосари:
- Кўргазмадан мақсад –
инсоният маънавий меросини кўрсатиб бериш, конфессиялар ўртасида ўзаро
мулоқотни жонлатириш, халқимиз турли маданиятлар билан танишиши учун имконият
очиш. Бунинг учун турли динлар тимсолларини кўриш имкони бор. Бу ерда Қуръон,
Тора, Библия нусхалари бор.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

