Франкфурт-на-Майне
шаҳрида Туркманистон иқтисоди кунлари ўтказилди.
Анжуманга икки давлатнинг вазирлик ва идоралар вакиллари, йирик компания ва молиявий ташкилотлар етакчилари тўпланди. Қатнашчилар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат, транспорт ва логистикани ривожлантириш, энергетик алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Рақамли трансформация ва
электрон ҳукумат яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторида инновациялар, аграр сектор, сув
захираларидан самарали фойдаланиш масалалари кўрилди. Шунингдек, Туркманистон
кимё саноатини узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси алоҳида кўриб чиқилди. У табиий газдан самарали
фойдаланиш ва экологик
тоза технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Пленар
йиғилишлар, B2B ва B2G учрашувлар шаклида ўтган муҳокамалардан сўнг томонлар икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатларни имзолади.
Пэр
Бродерзен, Германия агробизнес альянси бошқарувчи директори:
- Биз самарадорликни ошириш учун Туркманистон аграр секторини модернизациялаш имкониятлари ва вариантларини таклиф этамиз. Шу жумладан,
озиқ-овқат маҳсулотлари билан аҳолини таъминлашга ҳам ёрдамлашамиз. Биз
биргаликда умумий чорловларни яқиндан муҳокама қила олишимиздан умидвормиз.
Питер Саксе, «John Deere» компаниясининг
МДҲ давлатларидаги вакили:
- Биз — Германия бозоридаги энг йирик
қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Америка
компаниясимиз. 30 йилдан буён Туркманистон бозорига хизмат кўрсатаётганимиздан
мамнунмиз. Бу тажриба ва ҳамкорликни қадрлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

