Ягона нефть ва газ бозори. Эксперт фикри

Ягона нефть ва газ бозори. Эксперт фикри

Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида ягона нефть ва газ бозори яратилиши Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари рақобатбардошлигини оширади. Эксперт Ўлжас Байдильдинов таъкидлашича, Бож иттифоқи доирасида биргаликда хомашё сотиш каналларини яратиш соҳани ривожлантиришга қўшимча туртки беради. Бу нарса биринчи навбатда мамлакат компаниялари учун фойдали, чунки улар ўз маҳсулотини Қозоғистон ҳудудидан ташқарида ҳам сотиш имкониятига эга бўлади. Натижада, хомашё нархи бир мунча кўтарилади, дейди Байдильдинов. Ҳозирча Қозоғистон ёнилғи баҳоси дунё бўйича энг арзон ҳудудлардан бири. Бу эса нефть-газ соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини пасайтиради.

Ўлжас Байдильдинов, «Байдильдинов. Нефть» муаллифлик дастури бошловчиси:

- Бу фақат Евроосиё Иқтисодий иттифоқи талаби эмас. Барча мамлакатларни давлат тарафидан субсидияланадиган нархлардан воз кечишга чақираётган Жаҳон савдо ташкилоти ҳам шундай тавсия беради. Чунки агарда биз ёнилғи ёки бошқа қандайдир хомашё баҳоси учун субсидия ажратсак, рақобат бозорида тенглик йўқолади. Бошқача айтганда, дейлик, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган товар Европаники каби рақобатбардош бўла олмайди. Чунки у мамлакатларда хомашё нархи биздагидан анча баланд.

Таъкидлаш лозимки, Евроосиё ягона газ бозорини шакллантиряпти. Уни ташкил қмлиш ишлари 2025 йилгача якунланиши керак. Фақат баъзи ҳужжатлар ҳали кўриб чиқиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.