ЕОИИда навигация пломбаларидан фойдаланилади

ЕОИИда навигация пломбаларидан фойдаланилади

2021 йилда транзит қилинаётган юк ҳаракатини кузатиш имконини берувчи навигация пломбаларидан фойдаланишга доир пилот лойиҳа бунга ижобий таъсирини кўрсатди. Парламент юқори палатасида Евроосиё Иқтисодий иттифоқи доирасида ушбу усулдан фойдаланиш тўғрисида ҳужжат ратификация қилинди. Сенатда таъкидланишича, миллий операторлар ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида ташилаётган юкларни кузатиб боришини навигация ахборот тизимлари орқали амалга оширади. Умуман олганда, 2019-2020 йилларда Қозоғистонда 11 мингта ноқонуний импорт, 20 мингдан зиёд ноқонуний транзит ҳолатлари аниқланган. Бу эса транзит юк ташишлар ҳажмининг 17 фоизини ташкил қилади. Пилот лойиҳа ишга туширилиши ушбу сектор фаолиятида шаффофликни оширди. 2021 йилда аниқланган қоидабузарлик ҳоллари 26 марта камайди.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири:

- 2021 йилда ЕОИИ давлатлари ҳудуди орқали ташилган товарлардан бюджетга тушган қўшимча қиймт солиғи 916 миллиард тенгени ташкил қилди. Бир йил аввал 236 миллиард тенге бўлганди. 2022 йилда бундай тушумлар ҳажми 1 триллион 47 миллиард тенгега етди. Биз яширин юк ташиш ҳолатларини камайтириш учун пилот лойиҳани рўёбга чиқаришда давом этишимиз зарур. Бунга эса, албатта, юк тарнзитини амалга оширишда навигация пломбаларидан фойдаланиш имконини берувчи ҳужжатни ратификациялаш ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси