Шунга кўра, Европа давлатлари билан биргаликда янги лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. «Қозоғистон – Европа Иттифоқи» диалог майдончасининг 12-йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов таъкидлашича, бу йўналишда қатор аниқ ишлар амалга оширилган. Масалан, ўтган ойнинг охирида Манғистау вилоятида «яшил водород» ишлаб чиқариш бўйича компаниянинг жуда йирик лойиҳаси устида иш бошланди. Ўз навбатида Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Кестутис Янкаускас бу амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳаларнинг атиги биттаси эканлигини тилга олди. Европа Иттифоқи 2050 йилга бориб тўла-тўкис зарарли чиқиндиларсиз иш юритишга ўтмоқчи. Унга аъзо давлатлар бу борада Қозоғистонга аниқ лойиҳалар доирасида ёрдам бериш ниятида. Томонлар ўзаро транспорт алоқаларини ҳам кенгайтиришни режалаштирган. Алихан Смаилов Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Ўрта йўлагини Трансевропа транспорт тизими билан боғлаш бўйича биргаликда иш юритилаётганини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси