Астанадаги Президент марказида таниқли қозоқ сиёсий ва арбоблари кўргазмаси тақдим этилди. Экспозиция Мухаметжан Тинишпаев, Мустафо Чўқой, Сакен Сейфуллин ва Турар Рисқулов каби буюк тарихий шахсларнинг юбилейига бағишланган. Унда мамлакатнинг турли музей ва архивларидан тўпланган жами 170 та ноёб предмет бор. Шу жумладан, ноёб фотографиялар, китоблар, ҳужжатлар, ёзуви ўча бошлаган қўлёзмалар ва бошқа экземплярлар мавжуд. Мустафо Чўқайнинг муҳрлари ва қадимий портатив ёзув машинкаси, Турар Рискуловнинг рафиқаси Азиза Тубековнага қарашли сандиқ асосий экспонатлар қаторидан жой олди. Ушбу буюм кўп йиллар давомида машҳур давлат арбобининг оиласида сақланган ва уни невараси музейлардан бирига топширган. Барча материаллар бу арбобларнинг ҳаёти ва Қозоғистон давлатчилигига қўшган ҳиссаси ҳақида тасаввур беради, улар мероси нақадар муҳимлигини англашга имкон яратади. Барча истовчилар йил охиригача экспозиция билан танишиши мумкин.
Адель Рисқулова, Т. Рисқуловнинг невараси:
- Сандиқ турмушга чиққанида онам билан Алматидан Москвага саёҳат қилган, ҳатто «АЛЖИР» лагерига ҳам бирга борган. она Бу сандиқ ҳар ерда ёнида бўлган. Бутун оила қатағон қилинган, яъни, онам ҳам, Азиза Тубековна ҳам, унинг онаси ҳам 1938 йилда Ватан хоинлари рафиқалари Ақмўла лагерига, АЛЖИРга жўнатилган. Бу тадбир буюк сиёсий, жамоат арбобларининг юбилейи сифатида ҳам, ўша даврларни унутмаслик учун, уларни ҳамиша ёдда тутиш ҳам муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

