Астанада Н. Имамовнинг фотоишлари кўргазмаси очилди

Астанада Н. Имамовнинг фотоишлари кўргазмаси очилди

Тарихий бинолар, эсдалик воқеалар, шаҳар пейзажлари, машҳур шахслар – архив фотографияларида. Пойтахт кунига аталган, «Менинг Астанам: Ўтмишдан келажакка», деб номланган кўргазмада машҳур  фотомухбир ва ўлкашунос Нурмухамат Имамовнинг ишлари тақдим этилган. Экспозицияда мегаполис тарихининг муҳим саналари акс этган. 300 тача рақамлаштирилган суратларда сўнгги ўн йилликлар давомида Целинограддан замонавий Астанагача бўлган шаҳар қиёфаси қандай ўзгаргани акс этган.  

Бакитжан Темирбўлат, Қозоғистон Республикаси Президенти маркази директори: 

- Фотокўргазма пойтахтимиз тарихини кузатиш имконини беради. Нурмухамат Имамовнинг фотографиялари шунчаки суратлар эмас, улар ижодкорнинг она диёрига муҳаббати ва чуқур билимлари орқали муҳрланган Астананинг жонли тарихи. Бу кўргазма Астанани севган ҳар бир одам учун ҳақиқий совға бўла олади. у ажойиб кадрларни завқ билан томоша қилиш, босиб ўтган йўлимиз ҳақида мушоҳада қилиш имконини беради.  

Ёзувчи Сабит Муқанов, қўшиқчи Роза Бағланова, космонавт Виктор Горбатко, қўшиқчи Иосиф Кобзон ва бошқа машҳур арбоблар туширилган ноёб кадрлар катта қизиқиш уйғотиши муқаррар. Музейшунослар фикрича, фотографиялар ўтган давр маданияти, меъморчилиги ва ҳаётини ҳақида хотирани сақлаб қолишга ёрдам беради. 

Айгерим Сартаева, Қозоғистон Республикаси Президенти маркази етакчи эксперти: 

— Бу аэропорт биноси, ҳозирги Сарайшиқ — Қабанбай ботир кўчалари чорраҳасида бўлган. Бу уйда ҳозир музей Сакен Сейфуллин музейи бор. Ишим меҳмонхонаси каби объектлар. Бу бино ҳозир Ramada дейилади. У шаҳар ҳокимлиги қаршисида. Яъни, бу ерда жуда кўп муҳим бинолар акс этган, аввалдан шаҳримизда яшаган одамлар уларни бир қарашда таниб олади. 

Кўргазма ташкил этиш ташаббускори — фотомастернинг ўғли Ринат Имамов. У отасининг 100 йиллига атаб махсус экспозиция яратиш ниятида. Таъкидлаш лозимки, фотокўргазма 10 августгача давом этади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси