Алакўл туристик зонаси ҳудуди 10 марта кенгайтирилади

Алакўл туристик зонаси ҳудуди 10 марта кенгайтирилади

Жорий йилда Алакўл соҳилларини ривожлантриш учун 10 миллиард тенге ажратилди. Маблағ муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини янгилашга, рақамли ечимларни жорий этишга сарфланади. Туристик ҳудуд 10 марта, 3 минг гектарга кенгайтирилади. Йилига 75 минг нафаргача туристга хизмат кўрсатилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов Абай вилоятига қилган амалий сафари давомида минтақанинг туристик салоҳияти билан танишди. Ҳукумат раҳбарига Семей шаҳри ҳокимлигининг лойиҳалари тақдим этилди. Шунингдек, 1 минг гектардан зиёд ер ажратилди. Ҳудудда ижтимоий ва тадбиркорик инфратузилмалари ҳамда замонавий уй-жой қуриш режалаштирилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси