Абай асарлари халқаро мукофотга ноил бўлди

Абай асарлари халқаро мукофотга ноил бўлди

Абайнинг араб тилига таржима қилинган китобларига Қоҳирада ўтказилган 11-халқаро анъанавий санъат ва шеърият фестивалида «Инсоният тамаддунига қўшган ҳиссаси учун» махсус мукофоти топширилди. Уларни Қозоғистондаги Нур Муборак университети олимлари таржима қилган. Тадбир Миср Бош вазирининг ёрдамида ташкил қилинган. Унда Япония, Колумбия, Хитой, Ҳиндистон, Фаластин, Жанубий Судан, Мавритания вакиллари ва Мисрнинг турли вилоятларидан келган 30 дан зиёд ижодий гуруғлар қатнашди. Абайнинг араб тилига таржима қилинган китобларидан ҳар бири ватанига тақдим этилган.

Улан Сағадиев, Абайнинг «Жидебай-Бўрили» давлат тарихий-аданий ва адабий-мемориал музей-қўриқхонаси директори:

- Фестиваль доирасида ташкилотчилар «Инсоният тамаддунига қўшган ҳиссаси учун» махсус мукофотини элчиликка тақдим этган эди. Бу омонотни Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасининг Абай вилоятидаги вакили Абай музейига топширди, хушхабарни етказди, барчамизни табриклади. Биз яна бир марта Абай мероси бутун инсоният учун қадрли эканлигига, дунё ҳамжамияти учун намуна бўла олишига амин бўлдик. Ушбу мукофотни ҳам мана шу фикримизнинг далили сифатида қабул қилдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси