Умумжаҳон универсиадасида 90 та талаба қатнашади

Умумжаҳон универсиадасида 90 та талаба қатнашади

28 июль куни Хитойнинг Чэнду шаҳрида бошланадиган Умумжаҳон универсиадасида 90 та талаба Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Анжуманда 11 та спорт туридан 31 та беллашувда юртдошларимиз қатнашади. Сузиш, енгил атлетика, қиличбозлик, спорт ва бадиий гимнастика, дзюдо, таэквандо, теннис, ушу, сувга сакраш ва бошқа биринчиликлар кўпчиликнинг эътиборини қозониши кутиляпти. Халқаро тадбир ташкилотчилари таъкидлашича, жами 269 тур бўйича 18 та йирик беллашув ташкил қилинади. Эслатамиз, Ёзги универсиада Чэнду шаҳрида икки йил аввал ўтиши керак эди, аммо пандемия туфайли қолдирилганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси