Биринчи марта қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар эса колонияларда алоҳида сақланади. Қозоғистон Парламенти инсонийликни илгарилатиш мақсадида жиноий, жиноий-ижро қонунчилиги ҳамда жиноий суд юртиш ва ҳуқуқни муҳофазалаш тартибига қатор ўзгартиришлар киритди ва лойиҳаларни маъқуллади. Ҳужжатда ҳукм қилинган болали аёлларга боғлиқ моддалар ҳам бор. Улар колонияга бир йилдан кам муддатга юборилса, 4 ёшгача бўлган фарзандларини ўзлари билан бирга олиб қолиши мумкин. Олти йўналишда ўзгаришлар киритилди, улар орқали жиноий ишларда инсон ҳуқуқларини муҳофазалаш мўлжалланган. Ҳужжат тергов ишини электрон форматда амалга ошириш имконияти кўзда тутилган.
Марат Ахметжанов, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири:
- Ўзгаришлар «Жиноий», «Жиноий-процессуал», «Жиноий-ижро» кодекслари ва «Миллий хавфсизлик тўғрисида» қонунга киритилади. Улар фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, қийноқларга қарши БМТ Конвенциясини бажариш, қатор жиноятлар учун жавобгарликни оширишга йўналтирилган. Жиноий ишларнинг 95 фоизи ички ишлар органларига тўғри келади. Бу жуда катта ҳажмдаги иш. Ходимларга тушаётган юкламани камайтириш учун терговнинг электрон форматидан фойдаланиш жорий этилмоқда. Йил давомида полиция 91 фоиз жиноий ишни шу тартибда тергов қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси