Археологлар 15 минг йил аввал яшаган мамонт суяги топилди

Археологлар 15 минг йил аввал яшаган мамонт суяги топилди

Қозоғистон шимолида узунлиги бир метрдан зиёд мамонт суяги топилди. Археологлар уни юқори палеолит даври — тахминан 15 минг йил аввал яшаганини тахмин қилишади. Яхши сақланган мазкур улкан суяк Есиль дарёси соҳилида, Қизилжар туманининг Байтерек овули яқинида топилди. Олимлар яқин атрофда скелетининг қолган қисмлари ётган бўлиши, эҳтимол тўлалигича сақланиб қолган бўлиши мумкинлигини айтяпди.


¤

Анатолий Плешаков, тарих фанлари номзоди:


- Унинг тахминий ўлчамларига келсак, баландлиги тахминан 4-5 метра, узунлиги ҳам шунга яраша бўлган. Мамонтлар вазни 20 тоннагача борган. Катта мамонтларнинг бири бўлган. Унинг қолган суяклари ҳам шу ерда ётган бўлиши эҳтимоли жуда катта. Ўша даврга оид меҳнат қуролларини ҳам топишни истардик. Бу – катта кашфиёт бўларди.


Археологлар келаси йили Есиль соҳилларида тўлқонли қазиш ишлари олиб бориш ниятида. Бу ерларда қадимий даврнинг бошқа қимматли ёдгорликлари ҳам топилиши мумкин. Улар кўплаб сирларни аниқлашга ёрдам беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси