Астанада ҳар йили ўтказиладиган «Қозоғистон хориж оммавий ахборот воситалари нигоҳида» танлови якунлари чиқарилди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, унда 8 давлат журналистлари ғолиб бўлди. Эксперт ҳакамлар Италия, Испания, Япония, Миср, Бразилия, Россия, Қирғизистон ва Озарбайжон оммавий ахборот воситалари вакиллари ишини юқори баҳолади. Танловга 30 давлатдан 80 тадан зиёд мурожаат бўлганди. Бу эса хорижий ахборот воситаларининг Қозоғистонга қизиқиши ортганини кўрсатади, дея таъкидлади танлов ташкилотчилари. Ғолиблар Астана, Алмати шаҳарлари, шунингдек, Манғистау вилоятида бўлиш, республиканинг диққатга сазовор жойлари, маданий-тарихий мероси билан танишиш, кўчманчилар ўйинларини томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Жорий йилда «Jibek Joly» телеканали мазкур танловга ҳамкорлик қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.