Астанада Республика кунига бағишланган автопарад ташкил қилинди

Қозоғистон пойтахтида Республика кунига бағишланган автопарад ташкил қилинди. 30 та машина Астананинг асосий кўчалари бўйлаб сафар қилди. Уларнинг ҳар бирига мамлакатимизнинг мовий байроғи ўрнатилганди. Автоҳаваскорлар жами 30 километр йўл босишди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, байрам автокарвони шаҳар аҳлини жипслаштирувчи  миллий қадриятлар ҳамда ватанпарварлик, бирликнинг  тимсолига айланди. Ташкилотчилар таъкидлашича, тадбир ёшлар ва шаҳар аҳлининг эътиборини қозонди. Таъкидлаш лозимки, бундай автопарадлар мамлакатнинг барча минтақаларида ўтказилади.

Тастемир Ақулан, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ёшлар ва оила ишлари қўмитаси бошқарма раҳбари:

– Бугунги автопараддан асосий мақсад – шаҳар аҳли ва меҳмонларига байрамни қанчалик кўтаринки руҳда нишонлаётганимизни кўрсатиш эди. Шунинг учун машиналарнинг ҳар бири шаҳарнинг энг муҳташам қисмларига давлат байроғини олиб борди. Яна бир мақсадимиз – аҳоли ўртасида давлат рамзларини оммалаштириш.

Анатолий Бондарь, Астана шаҳри  Авто-мото спорт федерацияси вакили:

– Бугун бизда ажойиб тантана – Қозоғистон Республика кунини нишонлаяпмиз. Мамлакатимиз аҳли ва меҳмонларини ушбу байрам билан табриклайман. Муборак кунни эслаш, ҳурматлаш, байрам қилиш учун бундай акцияларни кўпроқ ўтказилиши керак. Биз колонна бўлиб, фахримиз-байроғимизни олиб ҳаракатландик. Бу – бизнинг мамлакат, байроқни ҳар бир анжуманда кўтаришга тайёрмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.