«Оққуш кўли» «Астана Опера»да қўйилади

«Оққуш кўли» «Астана Опера»да қўйилади

Пётр Чайковскийнинг машҳур «Оққуш кўли» балети «Астана Опера» саҳнасига қўйилади. Абадий қадриятлар: муҳаббат, садоқат ва фидокорликни куйловчи жаҳон классикаси дурдонасини пойтахт аҳли ва меҳмонлари 18-19 январда томоша қила олади. Асар театр балет труппаси бадиий раҳбари Алтинай Асилмуратованинг янгича талқинида мухлисларга тақдим этилади. Артистлар премьерага пухта тайёрланишяпти. Бу партияларни ижро эта олиш учун юксак маҳорат зарур, дея таъкидлашади театрда. Дунёдаги энг машҳур ва оммалашган балетни саҳналаштириш сюжетнинг нозик қирраларини ва персонажлар характерларини яхши англашни талаб қилади. Томошабинлар эътиборига нафис либослар, ажойиб декорациялар ва уларни эртакнинг ғаройиб дунёсига олиб кетувчи бетакрор мусиқа кутади. Премьеранинг биринчи кунида Одетта ва Одиллия ролини «Астана Опера»нинг етакчи яккахони  Айгерим Бекетаева ижро этади, шаҳзода Зигфрид партиясида эса яккахон Диас Қурманғази чиқади. Иккинчи куни улар ўрнига ёш артистлар - дебютантлар София Адильханова ва Эркин Базарбаев маҳоратини намойиш этади.


Айгерим Бекетаева, «Астана Опера» етакчи яккахони:


У мен билан бирга йил сайин ўзгариб боряпти. Таъкидлаш лозимки, Одиллияга ўзгача муносабатдаман. Лекин ҳозир ўзимнинг ҳаётий тажрибам, яшаб ўтган изтиробларим туфайли бу ролни бажара оляпман. Ўзимни эркин ҳис қиляпман. Мен Софияга мана шу образга эътибор билан қарашини, уни эҳтиётлашини тилайман. Чунки у балеринанинг бор маҳоратини талаб этади. Нималарни қила олишини кўрсатади.


Абдумалик Сарманов таржимаси