Францияда қозоқлар қурултойи ўтказиляпти

Францияда қозоқлар қурултойи ўтказиляпти

Францияда қозоқлар қурултойи ўтказиляпти. Парижга Европа Иттифоқининг турли қисмларидан, шунингдек, Туркия ва Қозоғистондан жами мингдан зиёд ватандош ташриф буюрган. Дипломатларимиз, Турк қозоқлари ҳамжамияти ва «Ўтандастар»  жамғармаси тўлақонли дастур тайёрлади. Турли мамлакатларда яшовчи диаспоралар вакиллари учрашди, этнодизайнерлар мастер-класслари, мусиқа кечаси ташкил қилинди. Иштирокчилар Абай ва Мустафо Чўқайнинг ёдгорликларини зиёрат қилди. «Ўтандастар»  жамғармаси берган маълумотга кўра, тарихий ватанидан ташқарида шу кунларда 8 миллион қозоқ яшайди.

Ертуғрул Шўлпан, Австриядаги қозоқ диаспораси ҳамжамияти раиси:

- Биз Қозоғистондан ташқарида яшймиз. Лекин маданиятимиз, анъаналаримизни сақлаб қолишимиз зарур. Йилига бир марта қурултойлар ўтказилса, учрашсак, фикрлашсак айни муддао бўларди.

Есимкан Назир, Франциядаги Турк Қозоқлари ҳамжамияти президенти:

- Бугунги кунда биз Қозоғистон байроғини Европа юрагида, Парижда кўтадик. Бу ерга бутун ҳамжамиятимиз тўпланди, мазкур улкан қурултойдан мақсад битта – ёш авлодга аждодлар урф-одатларини ўргатиш, тақдим этиш. Тилини, ватанини унутмасликларига эришишдан иборат.

Абзал Сапарбекули, «Ўтандастар» жамғармаси президенти:

- Албатта, кайфият яхши, тадбирлар яна давом этади. Бу нарса Қозоғистонда ва ундан ташқарида яшаётган қозоқлар учун жуда муҳим. Биз жаҳоннинг барча қисмларидаги диаспоралар эътибордан четда қолмаслигини истаймиз. Уларнинг таъсирли ва нуфузли бўлишига интилмиз. Диаспоралар олиб бораётган фаолиятга мамнуният билан қараймиз. Улар билан барча йўналишларда ҳамкорлик қилишга интиламиз.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.