Жумладан, Кўкшетау университетида ҳам таълим ишлари олиб борилмоқда. Билим даргоҳи битирувчилари ташкилотларда комплаенс-офицерлар вазифасини бажаради, антикоррупциявий стандартларни жорий этади ва қонунчиликка риоя этилишини назорат қилади. Уларга таълим беришда коррупцияга қарши кураш идоралари вакиллари ҳам қатнашяпти. Антикоррупциявий комплаенс 320 та квазидавлат сектори корхоналарида жорий этилди. Мутахассисларга талаб катта.
Сергей Сайко, магистрант:
- Айнан “Коррупцияга қарши комплаенс»ни танладим, чунки бу ҳозир жуда долзарб масала. Ҳар бир давлат идорасида ва квазидавлат ташкилотида комплаенс хизмати ишлаши зарур. Демак, таълимни тугатгач, мутахассислар кўчада қолмайди, ишлаши учун катта имкониятлар очилади.
Чингиз Акимбеков, коррупцияга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси раҳбар ўринбосари:
- Киритилган ўзгаришларга мувофиқ, антикоррупциявий комплаенс-хизмат нафақат квазидавлат сектори корхонаси субъектига киритилади, балки масъул шахслар ҳам тайинланади. Шунингдек, Агентлик турли квазидавлат сектори корхоналари комплаенс хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва антикоррупциявий комплаенс хизматлар учун намунавий низом татбиқ этиш ҳуқуқига эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси