Астанада Президент Арча байрами ўтказилди

Астанада мамлакатнинг қобилиятли ва иқтидорли болалари учун президент арчаси чироқлари ёқилди. Мамлакатнинг турли мактабларидан келган 100 нафар ўқувчи учун байрам тадбири «Астана Опера» театри биносида ташкил қилинди. Улар учун сеҳрли муҳит яратиш мақсадида республика ижодий гуруҳларидан 400 артист ва Қозоғистон эстрадаси юлдузлари жалб этилди. «Астана Опера» театри яккахонлари эса болаларга Янги Йил спектакли тақдим этди. Албатта, моддий мукофотлар ҳам тайёрланганди. Мамлакат президенти номидан уларга табрик откриткалари ва янги йил совғалари берилди.

Меруерт Медетбекова, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги департаменти директори:
- Астанага махсус дастур асосида спорт, санъат ва ўқишда алоҳида ютуқларга эришган болалар таклиф этилди. Улар уч кундан буён пойтахтда,  турли диққатга сазовор жойларни томоша қилди. Бугун эса Президент Арча байрамида қатнашади. Давлат раҳбари номидан уларга совғалар тақдим этилди. 100 боланинг ҳар бирига ичига планшет, энциклопедиялар ва ширинликлар солинган рюкзак берилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.