Қозоғистоннинг «Муқағали» фильмини Ҳиндистонда кўрсатишади

Қозоғистонлик режиссёр Бўлат Қалимбетовнинг «Муқағали» фильми Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган «Жаҳон киноси» 26-Халқаро кинофестивали секциясида намойиш қилинади. «Қазақфильм» матбуот хизмати маълум қилишича, анжуман 18-25 март кунлари Керала штатида, анъанавий форматда ўтказилади.

Эслатамиз, «Муқағали» картинасида афсонавий қозоқ шоири умрининг охирги йиллари ҳақида ҳикоя қилинади. Лентанинг жаҳон премьераси «Зимистон кечалар» 25-Таллин кинофестивали доирасида ўтказилганди. Ўшанда у ҳакамларнинг махсус мукофотига ноил бўлган. Драма 2021 йил октябрида прокатга чиқди ва томошабинлар эътирофини қозонди. Таъкидлаш лозимки, мазкур кинофестиваль дастурига Берлин ва Канн анжуманларида мукофот олган, шунингдек, бошқа кўплаб халқаро киномукофотлар совриндори бўлган фильмлар қатнашган. Жами жаҳоннинг 180 картинаси намойиш этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси