Туризм соҳасига давлат ёрдам кўрсатади

Туризм соҳасига давлат ёрдам кўрсатади

Қозоғистон болалари мамлакат бўйлаб бепул учиши мумкин. Лекин мамлакатдаги энг илғор 10 таътил марказига бепул билетдан фойдаланиши учун мамлакатимиз туроператорларидан йўлланма сотиб олишлари керак. Шу тариқа, вояга етмаган фарзандлари бор оилалар мамлакатимиз оромгоҳларида дам олиш харажатларини 30 фоиз камайтира олади. «Казах туризм» компанияси вакили Ернур Кенжебеков «Kidsgofree» номли янги дастур ишга туширилганини билдирди.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism миллий компанияси» национальной миллий компанияси вакили:

- Бундай дастур мамлакатимиздагина эмас, дунёда ҳам биринчи марта ишга туширилди. Чунки шу вақтгача бирорта ҳукумат ана шундай иш тутишга жазм қилмаган. Фақат қатор хусусий компаниялар ишлаган, холос. «Kidsgofree» дастури Қозоғистон ичида дам олишга қарор қилган оилаларни рағбатлантиришга мўлжалланган. Айни вақтда, туроператорлар оилаларга мўлжалланган пакет турларни кўпроқ сота олади. Йил давомида 2-18 ёшдаги болалар билети тўла давлат ҳисобидан қопланади.

«Қазақ Туризм»да туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳақида ҳам гапиришди.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism миллий компанияси» национальной миллий компанияси вакили:

- Улар қаторида туробъектларни қуриш ва реконструкциялашнинг 10 фоизини, йўл ёқасидаги хизмат кўрсатиш объектлари қурилишининг 10 фоизини қоплашини кўрсатиш мумкин, уларга меҳмонхоналар, кемпинглар, автомобилларни тузатиш, овқатланиш, савдо масканлари ҳам кириши мумкин. Давлат туристик автобуслар, тоғ-чанғи курортлари техникаси харид қилганларнинг 25 фоиз харажатини қоплайди.

Бундан ташқари, чет эллардан келадиганларни кўпайтириш мақсадида мамлакатда етиб келган хорижлик саёҳатчилар учун субсидия бериш кўзда тутилган. Туроператорлар ҳар бир хизмат кўрсатилган меҳмон учун 15 минг тенге олади. Шу тариқа, давлат таклиф этган шароитлар туроператорларнинг Қозоғистонда камида 5 кун қоладиган имкон қадар кўпроқ хорижликларни таклиф этиши учун асос бўла олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси