Қозоғистонда тиббий туризм фаол ривожланяпти. Хорижий мамлакатлар фуқаролари тобора кўпроқ мамлакатимиз клиникаларини танлаяпти. Шундай даргоҳлардан бири – Президент клиникаси. Унда кўплаб инновациявий лойиҳалар рўёбга чиқарилади ва кўрсатилаётган хизмат кенгайтирилади. Йил бошидан буён шифохонада даволаш ва ташхис қўйиш учун зарур 13 янги тиббий технология ўзлаштирилди. Айгерим Акимжанова ҳикоя қилади.
Ўз ташхисингизни аниқлаш ва тўлиқ даволаниш учун бу ерга мамлакатнинг барча қисмларидан келишади. Хориждан ҳам. Янгидан очилган даволаш-ташхис қўйиш блокида Германия, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан беморлар келади. МДҲда тенги йўқ ускуналар юқори даражада аниқ ташхис қўйишга мўлжалланган.
ИГОРЬ БЕРЕСТЮК, ҚОЗОҒИСТИОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТ ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ БЎЛИМ ВРАЧИ:
- Бизда тиббий туризм етарлича яхши ривожланган, бошқа давлатлардан фуқаролар текширувдан ўтиш, ташхис қўйдириш, даволаниш учун келади. Бизда бош мияси, орқа мия, умуртқанинг бўйин, кўкрак, бел қисмлари, бўғимлар, қорин бўшлиғи, бошқа тизимлар назоратдан ўтказилади.
Шифохонанинг замонавий даволаш-диагностика блоки 200 ўринга мўлжалланган, у туфайли клиника йилига саккиз минг нафаргача беморга хизмат кўрсата олади.
АНДРЕЙ АВДЕЕВ, ҚОЗОҒИСТИОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТ ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ БАҲОЛАШ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:
- Биз хорижда, асосан Европа давлатлари, АҚШда ишлатилаётган технологияларини трансферт қиламиз. Бош вазифамиз – аҳоли янги имкониятларидан фойдаланишини жадаллаштириш.
Талғат Ўразов – салкам 20 йиллик тажрибага эга жарроҳ врач. Режалаштирилган ва шошилинч амалиётлардан ташқари у пойтахтлик ҳамкасбларига махсус роботлаштирилган ускуна ёрдамида лапароскопия қилишни ўргатади. Худди шундай итальян ускунаси амалиёт хонасига ўрнатилган. Ҳар ҳафта 7-8 врач малакасини оширади.
ТАЛҒАТ УРАЗОВ, ҚОЗОҒИСТИОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТ ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ ЖАРРОҲ ВРАЧИ:
- Доктор энди беморнинг бошида туриши шарт эмас. Унинг ёнидақисқичларни алмаштириб турувчи, ассистент ва ҳамшира бўлади. Доктор эса консолни бошқаради, ЗД-кўзойнак тақиб ишлайди. У 4К ва 3 Д форматида ҳамма нарсани кўриб туради. Буларнинг ҳаммаси келажак сари қадам.
Ҳар йили шифохонада 25 тагача инновациявий технология ўзлаштирилади. Беморларни муваффақиятли даволаш ва ташхис қўйиш учун улардан фойдаланишади.
Абдумалик Сакрманов таржимаси