Яқин келажакда Қозоғистонда БМТ-нинг Марказий Осиёни
барқарор ривожлантириш учун рақамли ечимлар маркази иш бошлайди. Инклюзив рақамлаштириш ва трансформация бўйича
ўтказиладиган Осиё-Тинч океани минтақаси вазирлар конференциясида у қаерда жойлашиши ва мақсад-вазифалари эълон
қилинади. Тадбир Астана шаҳрида, 60 давлат вазирлари иштирокида кузда ўтказилади. Қозоғистон
ҳукумати ва БМТ ўртасида имзоланган шартнома Мажилисда ратификация қилинди. Ҳужжат Осиё-Тинч океани
минтақаси иқтисодининг асосий секторларини рақамлаштириш, рақамлаштиришда
рўёбга чиқариладиган лойиҳаларни мувофиқлаштириш, Қозоғистоннинг минтақавий даражада таъсири ортишини кўзда тутган. Шунингдек,
Қозоғистон айти-хизматлари экспортини
кенгайтириш мўлжалланяпти.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли
тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Биз рақамли ечимлар маркази шу ерда
бунёд этилишини истардик, иқтисодий самарага келсак, маълум бир хаб бунёд
этилиши биздаги айти-ечимларни БМТ бўлинмаси орқали минтақа бўйлаб илгарилатиш
учун юмшоқ куч вазифаини бажаради. Сўнгги 5 йил давомида бизда айти сектор 10 марта
ривожлангани, йиллик
500 миллион доллар даромад бераётганини ҳисобга
олайлик. Бундай тадбирлар компанияларимиз учун имконият яратади, чунки стартаплар
ортиқча харажат қилмасдан, хорижга чиқмасдан шу ернинг ўзида роуд-шоу ташкил
эта олади. Биз стартаплар хиёбони ташкил қиламиз.