Тобора кўпроқ Қозоғистон фильмлари халқаро кинофестивалларда юқори баҳоланмоқда. «Дала қашқири» картинаси Канадада бўлиб ўтган Fantasia Film Festivalда юқори баҳоланди. Бош ролларни ўйнаган Берик Айтжанов ва Анна Старченко кинофорумнинг энг яхши актёрлари, деб тан олинди. Ҳакамлар томонидан улар маҳорати ва персонажларни чуқур очиб бера олгани таъкидланди. «Дала қашқири» тартибсизликлар юз берган кичкина шаҳарчада йўқолган ўғлини излаб юрган аёл ҳақида ҳикоя қилади. У ёрдам сўраб детектив ёллайди, ва бу иши кутилмаган натижаларга олиб келади. Таъкидлаш лозимки, режиссёр Адилхан Ержановнинг «Дала қашқири» фильми аввалроқ француз кинотанқидчилари ҳамжамияти мукофотини қўлга киритган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.