Қозоғистон Республикаси Миллий архивида ўзига хос
кўргазма ташкил қилинди. Унинг экспозициясида фронт мактублари намойиш этиляпти. Қимматли ҳужжатлар ичида Бауржан Мўмишулининг урушда қатнашган ёзувчи Малик Ғабдуллинга ёзган хатлари, шоир, уруш фахрийси Музаффар Алимбаевнинг кундалиги ва шеърлари ҳам бор. Сарғайган саҳифаларда уларнинг туйғулари – ота-она соғинчи, келажак орзулари акс этган. Мутахассислар таъкидлашича, уруш йилларидан қолган бу қўлёзмалар бугунги авлодга
тинчлик-тотувлик қийматини англатади. Бундай ҳужжатларни сақлаш учун алоҳида эътибор керак.
Асия Керимтаева, Қозоғистон Республикаси Миллий архиви Шахсий ҳужжатлар билан ишлаш бўлими раҳбари:
- Биздаги махсус омборларда махсус ҳароратда уруш
йилларидан қолган ҳужжатлар ва хатлар авайлаб сақланаяпти. Сарғайиб кетган саҳифалар ўзида ўша замон руҳиятини
сингдирган, улар ўша даврда ёзилган. Биз бу материалларни ёш авлодга кўрсатамиз, воқеалар тарихини ҳикоя
қилиб берамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

