Япон балет мактаби ўқувчилари Астанада

Қозоғистон балет мактаби халқаро саҳнада ўзини кўрсата олди. Европа ва Осиёда мамлакатимиз артистдарининг хореографик билимини юқори баҳолашади, ундаги классик анъаналар ҳамда замонавий хореография уйғунлигига ҳавас қилишади. Икки йилдан буён Астана педагогларидан дарс олиш учун япон балет мактаби ўқувчилари келишади. Ўқувчилар ва ўқитувчилар учун мастер-класслар нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиёдаги энг катта махсус илм даргоҳи - Қозоқ Хореография миллий академиясида ташкил қилиняпти. Кунчиқар мамлакат ўқувчилар бу ердаги машғулотлар давомида классик ва халқ рақсларининг нозик қирраларини ўзлаштиряпти.  

Бибигуль Нусипжанова, Қозоқ Хореография миллий академияси ректори:  

- Биз халқаро мактаблар билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Чунки бу академиямизнинг ҳам, мамлакатимизнинг ҳам обрў-эътиборини оширади. Ва биз фахрланишга арзийдиган нарсаларимиз борлигини намойиш этишга интиламиз. Энг муҳими, бизда, таълим даргоҳида кучли профессионал балет мактаби шаклланди. Ва биз 2018 йилдан буён Япония билан ҳамкорлик қиляпмиз. Шу жумладан, Софиа балет мактаби билан ҳам. Икки йилдан буён эса Йошико Такаги балет мактаби ўқувчилари ҳам келишади. 

Есиэ Нарисава, Yoshiko Takagi Ballet School директори, Япония: 

- Классик рақс мусаффолигини ўрганиш учун келдик. Мен Қозоғистонни, Астанани яхши кўраман. Педагоглар жуда юқори даражада дарс беради. Япон болалари ушбу академияда билим олишини истардим. Педагоглар даражаси жуда юқори. 

Юри Мунечика, Yoshiko Takagi Ballet School ўқувчиси, Япония: 

- Қозоғистонда таълим олиш бизга ёқади. Классик рақс асосларини ўргатишади. Япониядаги студиялар жуда кичкина, бу ерда эса хоналар кенг, эркин шуғулланиш мумкин. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.