Қозоғистонда ХХ
Халқаро Жаутиков олимпиадаси ўтказилмоқда. Алматида
ташкил этиладиган мазкур интеллектуал
беллашувларда дунёнинг 16 та давлатидан келган 85 та жамоа, 600 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этяпти. Қозоғистон вакилларидан ташқари, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон,
Ўзбекистон, Болгария, Тожикистон, Монголия, Грузия, Сербия, Ҳиндистон ва Руминиядан
ўқувчилар бор. Жорий йилда тадбир оффлайн тарзда ташкил қилинган, бунгача уч йил ҳам электрон форматда ўтган. Олимпиада доирасида физика-математика йўналишига
ихтисослаштирилган мактаблар ўртасида учта фан бўйича анъанавий танлов ўтказилади. Мусобақа икки турдан иборат – назарий ва экспериментал.
Натижалар ҳар бир фан бўйича якка синовларда
умумлаштирилади, энг кучли жамоалар ҳам баҳоланади. Олимпиадани ўтказишдан мақсад – истеъдодли мактаб ўқувчиларини аниқлаш, шу билан бирга, физика-математика
фанларини кенг тарғиб этиш.
Меирлан Меирбек, Республика
физика-математика мактаби директори:
- Жорий йилда бу ерга чет давлатлардан 413 нафар ўқувчи келди, 257 нафар бола — Қозоғистон Республикасининг турли минтақаларидан. Совринли ўринлар эгаларига дунёнинг етакчи олий ўқув юртларига ўқишга кириш имконияти берилади, чунки бу ютуқ портфолиога киритилади. Ва университетларга кириш учун номзодлар портфолиоси кўриб чиқилаётганида, бу улар ўқишга грант олиши учун катта имконият яратади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.