Қозоғистонда синдикатларга кредит берувчилар доираси кенгайтирилади. Мамлакат ичидаги лойиҳаларни рўёбга чиқаришга хорижий банкларп ҳам жалб этилиши мумкин. Шу жумладан, резидент бўлмаган ёки "Астана" халқаро молиявий марказидаги банклар ҳам мазкур рўйхатга кира олади. Қўшимча инвестиция жалб этиш имконияти кенгаяди. Сенат кредит олувчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва молия бозорини тартибга келтириш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ҳужжатда кибертовламачиликка қарши тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Эндиликда электрон кредит беришда мижозни биометрикаси талаб этилади. Микрокредит омбудсманлиги ташкил қилинади. Кредитдан қарзи 90 кундан ошган фуқароларга турмуш ўртоғининг розилигисиз насия бериш тақиқланган. Муҳокама давомида сенаторлар қонунга бир қанча ўзгаришлар киритди ва уни Мажлисга қайтарди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
– Ўзгаришлар Молия бозорини тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги ишини такомиллаштириш, синдикат кредит шартномаларининг ўзига хос жиҳатлари, кредитлар борасида ҳарбий хизматчиларнинг манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган. Ушбу қонунда, умуман олганда, фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва молиявий саводхонлигини ошириш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.